Тошкентдаги бозорларда кунлик бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари (патта) нархлари ошиши кутилмоқда. Бу борада ҳокимлик қарори лойиҳаси эълон қилди. Савдонинг қатор турларидаги патта нархини 29 фоизгача ошириш кўзда тутилмоқда.
UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.
1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.
Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. «Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.
Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.
Президент Антимонополия қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қўшимча ваколатлар юклади. Улар нархлар кескин тебранадиган даврларда корхоналар ҳудудига бевосита кириб, омборларидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш ҳамда асоссиз оширилган нархларни пасайтириш, ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва бошқалар бўйича мажбурий тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги газ ва электр энергиясининг янги тарифлари бўйича аҳолининг харажатлари қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди. Агар энергоресурслар истеъмоли табақалаштирилган тарифлар доирасида қолса, харажатлар 8−10 фоизга ошади, деб маълум қилди вазирлик.
«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
Компонентлар танқислиги фонида Россиянинг «АвтоВАЗ» автоконцерни Lada автомобиллари нархини ўртача 8 фоизга оширди. Ўзбекистонда ҳам автомобиллар 7−10 млн сўмга қимматлашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг